«Ал-Иттиҳод» катта харидлар арафасида...

«Ал-Иттиҳод» катта харидлар арафасида...

Саудия Арабистони Про-лигаси вакили «Ал-Иттиҳод» АПЛдан бирйўла тўрт нафар топ-футболчини харид қилишмоқчи.

Жумладан, «Астон Вилла» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Мусса Диабига 50 млн. фунтдан ошиқ маблағ тайёрланган. Диаби ўтган мавсум АПЛда 14та самарали ҳаракатни амалга оширди. Ўйинчи бунга қадар «Байер»да муваффақиятли ўйнади. Шунингдек, Жидда клуби «Манчестер Сити» афсонаси Кевин Де Брюйне ва дарвозабони Эдерсон билан ҳам шартнома тузишга яқин. Бельгиялик футболчи фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиришга рози эканлигини маълум қилди. «Шаҳарликлар» раҳбарияти ҳам футболчининг яна бир йиллик шартномаси бўлишига қарамасдан Кевинни текинга қўйиб юборишга тайёрлигини маълум қилган. Эдерсонга келсак, олдинроқ у «Ал-Наср» билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришган, аммо битим барбод бўлганди. «Сити» 30 млн. евролик таклифга рози бўлмаган. Манчестер клуби «Ал-Иттиҳод»дан дарвозабон учун камида 50-60 млн. евро олмоқчи. Эдерсон ўтган мавсум АПЛ доирасидаги 33та ўйинда майдонга тушиб, 13та «қуруқ» баҳс ўтказди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.