Али Даи ҳибсга олинди

Али Даи ҳибсга олинди

Эроннинг собиқ ҳужумчиси Али Даи мамлакатдаги намойишлар чоғида ҳибсга олинди.

Миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши иккинчи тўпурар Эроннинг собиқ дарвозабони Ҳамид Лак билан бирга Секкез шаҳридаги меҳмонхонада бўлган. Улар хавфсизлик хизмати томонидан кузатилган ва норозилик намойишларидан бири бошланганда иккала собиқ футболчи ҳам қамоққа олинган. Аввалроқ Даи «ҳижобни нотўғри кийгани» учун полиция томонидан ҳибсга олинган 22 ёшли Маҳса Аминининг ўлимидан кейин бошланган ҳаракатни қўллаб-қувватлаганди. Полиция бўлимида талаба қиз комага тушиб қолган ва 3 кундан кейин касалхонада вафот этган. Даи Эрон сафида 109та тўп киритган ва 2021 йилнинг сентябрига қадар миллий жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурар эди. Кейин Португалия сардори Криштиану Роналду ундан ўзиб кетди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.