Альварес «Сити»дан кетмоқчи

Альварес «Сити»дан кетмоқчи

Аргентина терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган Хулиан Альварес «Манчестер Сити»ни тарк этадиган бўляпти.

23 ёшли ҳужумчи «шаҳарликлар» билан 2028 йилнинг ярмигача давом этадиган шартномага эга. Бироқ, у ёзда бошқа жамоага ўтишни режалаштирган. Бунга аргентиналик футболчи ички рақобатда Эрлинг Холандга бас кела олмаётгани сабаб бўлгани айтилмоқда. Таниқли журналист Флориан Платтенбергнинг ёзишича, Хулиан Альварес тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган Эрлинг Холандни асосий таркибдан сиқиб чиқара олмаслигини яхши билади. Шунинг учун ҳам бошқа жамоага ўтиб, асосий тўпурар бўлмоқчи. Жорий мавсумда Альварес барча турнирларда 17та гол урди. Шунга қарамай, дебют мавсумида рақиблар дарвозасини 52 маротаба ишғол қилган Холанднинг соясида қолиб кетди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.