Ҳаммаси танаффусда ҳал бўлади

Ҳаммаси танаффусда ҳал бўлади

«Наполи» жорий халқаро танаффус вақтида грузиялик ҳужумчи Хвича Кварацхелия билан музокараларда муваффақиятга эришишга умид қилмоқда.

Football Italia хабарига кўра, клуб футболчининг агенти ва спорт директори Жованни Манна ўртасида музокаралар ўтказишни режалаштирган. Қайд этилишича, Виктор Осимхен «Наполи»ни тарк этиб, «Галатасарой»га ўтганидан сўнг, итальян клуби Кварацхелия билан шартномани тезроқ узайтиришга интилмоқда. Кварацхелия «Наполи»да 2022 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.