Аморим шармандали мағлубиятга изоҳ берди

Аморим шармандали мағлубиятга изоҳ берди

“Манчестер Юнайтед” Англия Премьер-лигасининг навбатдаги турида ўз майдонида “Борнмут”дан 0:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Манчестерликлар Рубен Аморим қўл остида илк бор йирик ҳисобда енгилди. Учрашувдан кейин португалиялик мутахассис мағлубиятга муносабат билдирди.

- Кетма-кет иккита, учта ғалабага эришиш қийин, лекин биз ҳаракат қиляпмиз. Бу ўйин жуда оғир ўтди. Пенальти бизга оғир зарба бўлди.

Агар ўйинга эътибор қаратган бўлсангиз, биринчи голга қадар рақибга ўйин берганимиз йўқ. Бизда ҳам гол уриш учун етарли имкониятлар бўлди. Агар ҳисобни биз очганимизда ўйин умуман бошқача кечарди.

Биз ўйинда кўп асабийлашяпмиз. Шу босимни йўқотишимиз керак. Бор эътиборимизни ишга қаратишимиз шарт. Мана шу омил жамоани тўғри йўналтиришга ёрдам беради. Келинглар, ҳаммасини унутиб, олдинга қараб интилайлик, - деди Аморим.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.