Николо Савона: "Ўзлигимни сақлаб қолишим муҳим"
Жорий мавсум арафасида ёшарган ва тактик чизмаси ўзгарган «Ювентус» ўйинида янги бош мураббий Тьяго Моттанинг «имзо»си яққол сезилмоқда
«Тоттенхэм»да кутилмаган муаммо.
Жамоанинг уругвайлик ярим ҳимоячиси Родриго Бентанкур нақ 7та ўйинга дисквалификация қилиниши ҳеч гап эмас. Ҳаммасига унинг клубдоши Сон Хюн Минга қаратган қўпол ҳазили сабабдир.
Ўзи нима бўлди? Анча босиқ саналган Родриго Бентанкур Уругвай телевидениесида омадсиз ҳазилга йўл қўйди, кейин Сон Хюн Миндан ошкора кечирим ҳам сўради, бироқ... Чунончи, Родригонинг ўтган ёз Уругвайнинг Canal10 телеканалига берган ўша интервьюси парчалари ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Унда телебошловчи Рафаэль Котело футболчидан «Тоттенхэм»даги исталган шериги формасини беришини сўрайди. Бентанкур эса жилмайиб жавоб беради: «Сонникини берайми? Лекин бу унинг қариндоши футболкаси ҳам бўлиши мумкин. Ахир улар бир хил кўринишади». Бошловчи эса Родриго гапини маъқуллайди: «Ҳа, бу яққол сезилади». Ушбу видеолавҳа эса Reddit тармоғига «сакради» ва бутун интернет бўйлаб вирус мисоли тез тарқалди. Оқибатда Родриго ижтимоий тармоқлар орқали Сон Хюн Миндан дарҳол узр сўради: «Дўстим Сонни! Қалтис ҳазил учун кечир. Шунчаки, ёмон ҳазил. Сени нақадар яхши кўришимни биласан. Сенга ҳеч қачон ҳурматсизлик қилмайман ёки ранжитишни истамайман. Қайтараман, сени яхши кўраман, ака!» Орадан 1 ой ўтиб эса, Англия футбол ассоциацияси уругвайлик футболчига айблов эълон қилди: «Ноўрин хатти-ҳаракат», шунингдек, «Миллати ёки ирқига қаратилган ҳақоратли ҳамда камситувчи сўзлар ишлатиш».
У деярли йиғлаб юборди... Сон Хюн Миннинг ўзи Бентанкурдан асло хафа эмас. Жанубий Корея терма жамоаси етакчиси ҳатто ОАВда угурвайлик клубдошини ҳимоя қилиб чиқди: «Родриго билан гаплашдик. Ҳа, у хато қилди ва буни дарҳол тушунди. Ҳар ҳолда, ўз ўрнида кечирим ҳам сўради. Менимча, Бентанкур ҳеч қачон атайин ҳақоратомуз сўз ишлатмайди. Биз ака-укалардекмиз. Ҳеч нарса ўзгармади. Барчасини бирга енгиб ўтдик, машғулотларда олдингидек яхши муносабатдамиз. Қисқаси, клубимиз учун яхлит куч сифатида курашамиз. Албатта, Родригони яхши кўраман. Бизда умумий ижобий хотиралар жуда кўп. У сафимизга қўшилганидан буён биргамиз. Қолаверса, ўша воқеа ҳам анча олдин рўй берди. У ҳаммасини англади ва дарҳол кечирим сўради. Биз таътилда эдик. Очиғи, уйда ўтириб, нима бўлганини ҳам тушунмагандим. Бентанкур узун хабар юборди, барчаси юракдан чиққани сезилиб турарди. У жуда уялди ҳам. Юзма-юз кўришганимизда эса, яна узр сўради ва йиғлаб юборишига сал қолди. Ғоят афсусда эди. Ҳаммамиз инсонмиз ва хатодан холи эмасмиз. Фақат улардан сабоқ чиқарсак, бас. Родриго барчасини тушунди, қўрқинчли жойи йўқ...».
Қизиқ, ФИФА бу гапларни инобатга олармикан?
Бу Сон Хюн Минга дахлдор биринчи ирқчилик жанжали эмас. Дейлик, 2023 йили «Кристал Пэлас» мухлисларидан бири кореялик футболчи рўпарасида кўзини бошқача шаклга солгани ҳақоратли ҳаракат сифатида баҳоланган ва у 3 йил муддатга стадионларга кириш ҳуқуқидан маҳрум этилган. Умуман, «Тоттенхэм»нинг ҳар бир ўйинидан кейин ижтимоий тармоқ кенгликларида корейсларнинг ит гўштини тановул қилишлари хусусида юзлаб «твит» тарқалиши оддий ҳолат. Сон Хюн Миннинг АПЛдаги фаолияти давомида полиция унинг шаънига қаратилган ирқчилик ҳаракатлари ортидан жами 8 кишини «қўл»га олган.
Яна бир воқеа: айнан 2023 йили Sky Sports шарҳловчиси Мартин Тайлер ҳам эҳтиётсизлик оқибатида муаммога дуч келганди. Ваҳоланки, у бир қарашда, оддий сўзларни ишлатган эди: «Сон шарқ яккакурашлари усулида ҳимояланмоқда». Томошабинлар бунда ирқчилик кайфияти борлигини айтишгач, канал вакили 77 ёшли шарҳловчи билан «жиддий суҳбат» олиб боришганини маълум қилганди. Эътиборли томони, Сон Хюн Миннинг ўзи Англияда барчасидан хурсанд, у ирқчилик юзасидан гапирганида, фақат Германиядаги фаолиятини эсга олганди: «Немисларнинг бақиришларига қараб, ўзимга маъқул ҳаракат билан улардан қасд олишни ўйлардим. Германияга йўл олганимда, жуда ёш эдим ва у ерда қийин лаҳзаларни бошдан ўтказишимга тўғри келган. Жумладан, ирқчиликка йўғрилган ҳаракатларга ҳам дучор бўлгандим».
Х.ЮСУПОВ тайёрлади
Жорий мавсум арафасида ёшарган ва тактик чизмаси ўзгарган «Ювентус» ўйинида янги бош мураббий Тьяго Моттанинг «имзо»си яққол сезилмоқда
Европа клубларини қайси компаниялар «кийинтирмоқда»?
Португалиялик Рубен Аморим 11 ноябрь куни «МЮ»ни илк марта бош мураббий сифатида майдонга бошлаб тушди
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789