АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Англия миллий жамоаси омадсиз тепилган пенальти ортидан ЖЧ-2022 якунининг томошабинига айланди.
Эҳ, агар жамоадаги ишонган «тоғ» - Гарри Кейн Франция термасига қарши кечган чорак финал учрашуви 84-дақиқасида 11 метрли жарима зарбасидан яна гол урганида, инглизлар курашни давом этиришармиди? Бироқ сардорнинг зарбаси ноаниқ чиқди ва Гарет Саутгейт жамоаси ярим финал остонасида тўхтади. Энди эса Англияда Кейнга қарши «уруш» эълон қилинди - фанатлар унга нафрат билан қарашмоқда.
Футболчининг ҳаёти шунақа: Кейн битта зарба туфайли ўз ватанида кучли нафратга учради, Францияда эса аксинча, унга меҳр билан қарашмоқда. Ҳар ҳолда, мухлислар ижтимоий тармоқлар орқали Гаррига миннатдорчилик битилган хабарлар йўллашмоқда. Камига 2018 йили Россияда ўтказилган ЖЧ арафасида BBC учун суратга олинган видеолавҳа яна интернет кенгликларида «қулоч ёза бошлади». Унинг қаҳрамонлари - Гарри Кейн, регбичи Жонни Уилкинсон (ЖЧ-2003да Англия термасига ғалаба келтирган) ва комедиячи Жон Бишоп.
Лавҳа сюжетига кўра, Кейн жарима нуқтасидан тўпни дарвозанинг пастки бурчагига йўллайди. Кейин футболчи ва регбичи ўртасида суҳбат бошланади. «Йўқ, бундай эмас! Сенга қандай тепишни кўрсатаман!» - дейди Уилкинсон ва тўпни қаттиқ зарба билан анча юқорига тепади ва бунинг учун бор кучни ишлатиш зарурлигини тушунтиради. Кейн эса ҳайратини яширмайди: «Ҳой, тўпни бир мил баландроққа тепдинг-ку...». Регбичи эса бамайлихотир жавоб беради: «Ҳа, жаҳон кубогини шундай ютганман. Сен ҳам қаттиқ тепсанг, чемпион бўлишинг мумкин». Гарри эса елка қисиб, худди шундай зарбани такрорлайди ва Жоннидан олқиш олади...
4 йил олдин бу видео британияликларни кулдирганди. Аввалги ЖЧ арафасида Англия термасини қўллаб-қувватлаш учун тайёрланган ушбу эски видео энди реал воқеликка тўлиқ мос тушганига нима дейсиз? Айтганча, французлар 2014 йили спорт билан хайрлашган Уилкинсонни ҳам эътибордан четда қолдиришмади. Мамлакатнинг энг машҳур регби портали - Rugbyrama Жоннига Кейнга берган маслаҳати учун алоҳида миннатдорчилик изҳор қилди.
Сўз
- Йўқ, зарбага қандайдир нотўғри чоғланганимни айтолмайман. Шунчаки, ўша оқшом зарбам шундай ўхшовсиз чиқди. Биринчи пенальти зўр бўлди, лекин иккинчиси... Ушбу омадсизликни қатъият билан қабул қилишим керак. Албатта, оғриқли. Сардор сифатида буни ўз зиммамга оламан. Мени барчаси йигитларга қандай таъсир кўрсатгани ташвишлантирмайди. Зеро, бизда ажойиб иқтидорлар бор. Гарри Кейн.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789