АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Туркиянинг «Сивасспор» клуби Конференциялар Лигаси гуруҳ босқичи 2-турида ЧФР (ёхуд «Клуж») меҳмони бўлди.
Жамоанинг Руминияга сафари чинакам ҳангома билан бошланди ва ғалаба билан тугади. Диққат қилинг, «Сивасспор» вакили аэропортдаёқ клуб экипировкалари солинган жомадонни йўқотиб қўйди. Қанақасига? Буни унинг ўзи билади. Эътиборлиси, жамоада захира либослари йўқ эди, ўйин бошланишига эса саноқли соатлар қолган. Ҳа, чинакам бош оғриғи...
Клуб вакиллари кейинчалик шортилар топишди (эҳтимол, бошқа жомадондан). Аммо асосийси - футболка-ку. Янги форма сотиб олишнинг эса иложи ҳам, имкони ҳам йўқ. Зеро, «Сивасспор» экипировкалари таъминотчиси саналган Туркия бренди - Tony Montana ўз маҳсулотларини хорижда сотмайди. «Сайъ-ҳаракатлар ва қидирув натижа бермади - йўқолган футболкаларни тополмадик. Оқибатда муқобил вариантни танлашга тўғри келди», - дея баёнот берди «Сивасспор» вакили. Маълум бўлишича, бунда туркларга рақиб жамоа ёрдам берган. Яъни ЧФР меҳмонларга Nike компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ўз формаларини бериб турди. «Сивасспор» ходимлари эса шунчаки, футболкага клуб логотипини ёпиштириб чиқишган.
Биргина дарвозабон Али Вурал «Сивасспор»нинг асл формасида майдонга тушди. У ҳар эҳтимолга қарши сафар олдидан ўз жомадонига захира либосини ташлаб қўйган бўлса керак. Қизиғи, иккинчи бўлимда қўл билан ёпиштирилган логотиплар тушиб қолиш даражасига келди, аммо охиригача «чидади». Ҳужумчи Аҳмад Мусонинг эса жуда катта ўлчамли формада югуришига тўғри келди. Яна бир томони, «Сивасспор» мураббийи Ризо Чалимбай танаффусдан кейин Nike рақобатчиси - Puma либосларида кўриниш берди. Энг ассоийси, футболка ҳангомаси турк клубига ортиқча халақит бергани йўқ ва у ортга 34 ёшли Макс Градель томонидан урилган ягона гол таъминлаган ғалаба билан қайтди. Якунда «Сивасспор» футболчилари ЧФРга самимий меҳмондўстлик учун миннатдорчилик билдиришни ҳам унутишмади. Йўқолган формаларнинг тақдири эса номаълумлигича қолди.
Д.АЛИМОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789