Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Маурисио Почеттино ҳали «Челси»га тегишли барча футболчилар билан танишиб чиқишга улгурмабди.
Аргентиналик мутахассисни тушуниш мумкин. Ахир Лондон клуби Тодд Боули ихтиёрига ўтгач, клубда мислсиз трансферлар талвасаси бошланиб кетди. Дейлик, «аристократлар» қисқа вақтда янги футболчилар харидига деярли миллиард евро сарфлашди - «беҳисоб» келишувлар. Хуллас, «Челси»га тегишли футболчилар шу қадар кўпки, ҳаттоки, янги бош мураббий ҳам барчани ҳали танимайди.
Мана, Маурисио Почеттино АПЛ 3-туридан ўрин олган «Челси» - «Лутон» ўйини- (3:0)дан кейинги матбуот анжуманида анча ноқулай ҳолатга тушди. Яхшиси, журналист ва бош мураббий ўртасидаги диалог таржимасига эътибор қаратинг.
Журналист: - Ҳозир сиздан Лукаку ҳақида сўрамайман. Қаергадир ғойиб бўлган бошқа икки футболчи бўйича маълумот берсангиз. Биринчиси - ўтган мавсум ижара муддатини ўтаган Маланг Сарр...
Мураббий: - Ким?
Журналист: - Маланг Сарр. Шунингдек, «Рекхэм»га қарши кечган илк мавсумолди ўйинида қатнашган Жейми Каммингга нима бўлди? Буниси дарвозабон.
Мураббий: - Ё, Худоим. Маланг Сарр? Кейин... Шимми? Очиғи, сизга нима дейишни ҳам билмаяпман. Мени ноқулай аҳволга солиб қўйдингиз. Бу юзга шапалоқ тортилгандек гап. Ҳозиргина «Лутон ҳақида гапирдик. Тўғриси, бундай мураккаб саволингизга тайёр эмасдим...
Хуллас, мураббий Сарр ва Каммингни билмас экан. Маълумот учун, Сарр «Челси» мухлислари учун абадий мемлар қаҳрамони ҳисобланади. 3 йил олдин «Ницца»дан эркин агент мақомида «Челси»га ўтган ҳимоячи дарҳол ижара келишуви асосида «Порту»га йўл олди (шартнома баҳоси - 2 миллион евро). Сарр кейинчалик «Челси»га қайтиб, умумий ҳисобда жамоанинг 21та ўйинида майдонга тушди. Асосан Томас Тухель даврида. Германиялик мутахассис уни ҳаттоки, озгина мақтаганди ҳам: «Сарр жамоадаги ўрнини қадрлайди. Мана, зарурат туғилса, майдонга тушиб, жамоага ишонч бағишламоқда ҳам футболчи, ҳам шахс сифатида». Маланг амплуа бўйича марказий ҳимоячи саналсада, қанотларда ҳам ўйнай олади. У охирги мавсум «Монако» шарафини ҳимоя қилди (яна ижара). The Times нашри хабарига қараганда, франциялик 24 ёшли футболчига АПЛнинг бир қатор камтарин клубларидан қизиқиш катта. Каммингга келсак, айнан «Челси» тарбияланувчиси саналган 23 ёшли дарвозабон ҳали асосий жамоанинг бирор расмий ўйинида иштирок этмаган. Жейми ҳозирга қадар «Стивенж» (Англия чемпионати Тўртинчи дивизиони), «Жиллингем» (Учинчи дивизион) ва «МК Донс» (Учинчи дивизион) клубларида ижара амалиётини ўтади. «Жиллингем» ва «МК Донс» ёш кипер ўйнаган мавсумлар Тўртинчи дивизионга тушиб кетганини ҳам айтиш ўринли. Тўғри, «МК Донс» мухлислари Жеймини клубнинг мавсумдаги энг яхши футболчиси сифатида эътироф этишганди. Камминг айни пайт «Челси» ёшлар жамоаси сафида.
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789