Фарғонага дахлдор олимпиячиларга яна 50 млн сўмдан мукофот берилди...
Фарғона вилояти ҳокими Ўзбекистон олимпия жамоасининг 6 нафар аъзосини пул мукофоти билан тақдирлади
«Манчестер Сити»да аллақачон «махлуқ», «йиртқич» каби сифатларни олишга улгурган норвегиялик голеадор Эрлинг Холанд майдонда баҳайбатлиги билан алоҳида ажралиб туради одатда.
У ҳаттоки, энг гавдали ҳимоячилар олдида ҳам каттароқ кўринади. Лекин Эрлингнинг ўзи кимнидир қаршисида шунчаки, митти одамга айланиб қолади...
Мана, яқинда ижтимоий тармоқларда «Манчестер Сити» футболчиларининг баскетбол юлдузи Мамаду Н~Диайе билан тушган суратлари тарқалди. The Sun нашрида ёзилишича, сенегаллик собиқ баскетболчи АПЛ 5-туридан ўрин олган «Вест Хэм» - «Манчестер Сити» ўйинини бевосита стадионда кузатди. Таъкидланишича, бўйи нақ 2,26 метрга тенг Н~Диайе «шаҳарликлар»нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабалари билан якунланган ўйиндан сўнг футболчилар билан учрашиб, озгина чақчақлашди. Якунда «Сити» футболчилари гигант одам олдида суратга тушиш имкониятини қўлдан чиқаришмади. Холандку майли, Эдерсон ёки Бернарду Сильва ва Мамаду Н~Диайе ўртасидаги фарққа бир қаранг...
Ушбу сурат ижтимоий тармоқлар мулкига айлангач, ўзига хос муҳокамалар бошланиб кетди. Фойдаланувчилар томонидан қолдирилган изоҳлар ичида Холандга боғлиқлари кўп:
- Қаранг, Эрлинг Холанд мунча кичик...
- Холанд ўта баҳайбат кўринарди, аммо...
- Мени Бернардунинг бу гигант билан суратга тушишга қандай журъат қилгани қизиқтирмоқда.
- Эрлинг, ҳали анча ўсишинг керак экан...
Фарғона вилояти ҳокими Ўзбекистон олимпия жамоасининг 6 нафар аъзосини пул мукофоти билан тақдирлади
«Манчестер Сити»нинг асосий дарвозабони Эдерсон Мораес ёзда жамоани тарк этиши кутилмоқда.
Ёзда «Ливерпуль» таркибида жиддий ўзгаришлар бўлади. Клуб раҳбарияти жамоани янги ижрочилар ёрдамида кучайтиришга қарор қилган.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789