“Реал” мухлислари Анчелоттидан норози
Педрероль "Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелоттини кескин танқид қилди
Уругвайда кичик можаро кўтарилди - «Реал» ярим ҳимоячиси Федерико Вальвердени мамлакат президенти билан суратга тушишдан бош тортганликда айблашмоқда.
Футболчининг ўзи эса «Твиттер»даги саҳифасида вазиятни тушунтиришга уринди.
Қизиқ, ўзи нима бўлди? Уругвай миллий жамоаси аъзолари Панама термасига қарши кечган ўртоқлик ўйинидан олдин мамлакат президенти Луис Альберт Лакалье билан учрашишди. Умумий суратга тушиш вақти эса орқа қаторда турган Вальверде қўққисдан энгашди ва кадрдан тушиб қолди.
Уругвай футбол федерацияси мамлакат раҳбари билан учрашувдан олинган видеолавҳаларни «Твиттер»га жойлаштирди. Натижада кўпчилик Вальверденинг хатти-ҳаракатига эътибор қаратиб, уни кескин айблашга тушди. Айримлар ҳаттоки, «Реал» ҳимоячиси сиёсатчига боғланиб қолмаслик учун атайин шундай қилганини таъкидлашмоқда. «Ишонинг, ҳаммаси жиддийлашиб кетди ва алоҳида тушунтириш беришга мажбурман. Нима, ўзимни шу тариқа кўрсатишни хоҳлаганим ақлга сиғадими? Йўқ, шунчаки, гетрани тўғрилаш учун эгилдим. Футболчиман, фақат ўйнайман. Шундай экан, мени ортиқча сафсатага тортман», - деб ёзди Феде «Твиттер»даги саҳифасида.
Педрероль "Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелоттини кескин танқид қилди
"Барселона" ушбу ҳафта ўз терма жамоалари сафида ўйин ўтказган барча футболчиларнинг яхши ҳолатда қайтганини маълум қилди.
Криштиану Роналду 2023 йил бошидан буён Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клубида ўйнаб кемоқда.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789