Англия Лига Кубоги: «Олд Траффорд», Тен Хагни олқишла!

Англия Лига Кубоги: «Олд Траффорд», Тен Хагни олқишла!

«МЮ» 6 йиллик «қурғоқчилик»дан сўнг ниҳоят, яна совриндор!

Эрик тен Хаг тузган жамоа бир уринишда Лига кубогини ўз томонига оғдирди. Қолаверса, «қизил иблислар» яна 3та фронтда курашни тетик давом эттирмоқдалар. Демак, «Олд Траффорд» нидерландиялик мутахассисни ҳозирдан жиддий олқишлашга тушса бўлаверади. 

*** «МЮ» охирги 40 йилда кузатилган энг узун совринсиз даврига чек қўйди. Жамоа 2017 йилнинг май ойидан буён кубок ютолмаётганди. «Юнайтед» ўшанда Жозе Моуриньо бошқарувида ЕЛ ғолибига айланган эди.

*** «Ньюкасл» Лига кубогини қўлга киритганида, ҳар бир футболчи ўйинлар сонига қараб, 1 миллион фунтгача мукофот пули оларди. Жамоанинг саудиялик эгалари 48 йилдан буён кутилаётган соврин эвазига шундай катта ваъда беришганди, бироқ...

 

26 февраль

МЮ - НЬЮКАСЛ - 2:0 (2:0)

Лондон. «Уэмбли» стадиони. 87306 томошабин.

Голлар: Каземиро (33), Рэшфорд (39).

МЮ: де Хеа, Диогу Далот (Ван-Биссака, 46), Варан, Мартинес, Шоу, Каземиро, Фред (Забитцер, 69), Бруну Фернандеш, Вегхорст (Мактомини, 70), Рэшфорд (Магуайр, 88), Антони (Санчо, 83).

Ньюкасл: Кариус, Триппьер, Шер, Ботман, Берн, Бруно Гимараэс (Уиллок, 79), Лонгстафф (Исак, 46), Альмирон (Андерсон, 90), Уилсон (Ритчи, 90), Сен-Максимен (Мерфи, 78), Жоэлинтон.

 

Англия Лига Кубогининг барча ғолиблари:

Ливерпуль - 9 марта

Манчестер Сити - 8 марта

МЮ - 6 марта

Астон Вилла - 5 марта

Челси - 5 марта

Тоттенхэм - 4 марта

Ноттингем Форест - 4 марта

Лестер - 3 марта

Арсенал - 2 марта

Норвич - 2 марта

Бирмингем - 2 марта

Вулверхэмптон - 2 марта

Вест Бромвич - 1 марта

Мидлсбро - 1 марта

КПР - 1 марта

Лидс - 1 марта

Сток Сити - 1 марта

Лутон Таун - 1 марта

Шеффилд Уэнсдей - 1 марта

Суиндон Таун - 1 марта

Оксфорд - 1 марта

Блэкберн - 1 марта

Суонси - 1 марта

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.