Антонига Саудиядан қизиқиш бор

Антонига Саудиядан қизиқиш бор

«Ал-Наср» «Манчестер Юнайтед»дан Антонини сотиб олмоқчи.

Football Insider сайтининг ёзишича, 24 ёшли вингер «Ал-Наср»нинг ёзги трансферлар ойнасидаги асосий мақсадига айланди. «Барселона» вингери Рафиньянинг трансфери ўхшамагач, Риёд клуб эътиборини бошқа бразилиялик футболчига қаратди. Саудияликлар 31 августгача шартнома тузишдан манфаатдор. Ўз навбатида «МЮ» футболчини сотишга ва янги мавсум олдидан ҳужумни кучайтириш учун қайта сармоя киритишга тайёр. Агар Антонининг ҳафтасига 100 минг фунт стерлинг маошини тўлайдиган клуб бўлса, манкунианликлар уни ижарага беришлари ҳам мумкин. Антонининг «МЮ» билан амалдаги шартномаси 2027 йилда якунига этади. У 2022 йилда 82 млн фунт эвазига «Аякс»дан Манчестер клубига ўтганди. Бразилиялик футболчи ўтган мавсумда АПЛнинг 29та ўйинида майдонга тушиб, 1та гол урди ва яна 1та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.