Антонио Холандни тан олмади...

Антонио Холандни тан олмади...

«Вест Хэм» ҳужумчиси Майкл Антонио Англия Премьер-лигасида тўпурарлик рекордини янгилаган «Манчестер Сити»даги ҳамкасби Эрлинг Холанд натижалари уни ҳайратлантирмаслигини таъкидлади.

«Маълумки, 22 ёшли норвегиялик футболчи дебют мавсумида Англия Премьер-лигасида 36та тўп киритиб, мутлақ рекорд ўрнатди. Мен ҳам Хосеп Гвардиола қўл остидаги «Манчестер Сити»да ўйнаганимда бир мавсумда 30тадан ортиқ гол ура олармидим? Ҳа ва бу юз фоиз. Бу факт. Сиз ушбу жамоа бир ўйинда қанчадан-қанча голли вазиятлар яратаётганига бир эътибор беринг», - деди Майкл Антонио. Майкл Антонионинг ўзи якунланаётган мавсумда барча турнирларда 47та ўйинда майдонга тушиб, 14та гол урди. Ана шу голлардан атиги 5тасини АПЛдаги 33та ўйинида урган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.