АПЛ, 3-тур: «МЮ» кутилмаганда «Ливерпуль»ни ишончли мағлуб эта олди ва...

АПЛ, 3-тур:  «МЮ» кутилмаганда  «Ливерпуль»ни ишончли мағлуб эта олди ва...

Сизга яхши маълумки, душанба куни АПЛ 3-турида «Манчестер Юнайтед» «Ливерпуль» ни қабул қилди.

Кутилмаганда учрашувнинг дастлабки 15 дақиқасида манкунианликларнинг устунлиги остида кечди. Шундан бўлса керак, 16-дақиқада Жейдон Санчо рақиб жарима майдонида совуққонлик билан тўпни ўзига бўйсундириб, ҳисобни очди. Шундан сўнг «Ливерпуль» ҳам секин-аста тўпга эгалик қилишни бошлади. Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида дарвозалар ишғол этилмади. 
Иккинчи бўлимда ҳам «қизил иблислар» ишончли ҳаракат қилди. 53-дақиқада Маркус Рэшфорд Антони Марсьялнинг узатмасини голга айлантирди. Ўйин тугашига саноқли дақиқалар қолганда Муҳаммад Салоҳ ҳисобни қисқартирди. Бироқ бу гол мерсисайдликлар учун етарли бўлмади.

Ушбу ғалабадан сўнг Эрик тен Ҳаг шогирдлари очколари сонини 3 тага етказиб, 14-ўринга кўтарилиб олди. «Ливерпуль» эса 2 очко билан 16-ўринни банд этди.

АПЛ, 3-тур

20 август

ТОТТЕНХЭМ - ВУЛВЕРХЭМПТОН - 1:0 (0:0)

ЛЕСТЕР - САУТГЕМПТОН - 1:2 (0:0)

КРИСТАЛ ПЭЛАС - АСТОН ВИЛЛА - 3:1 (1:1)

ЭВЕРТОН - НОТТИНГЕМ ФОРЕСТ - 1:1 (0:0)

ФУЛХЭМ - БРЕНТФОРД - 3:2 (2:1)

БОРНМУТ - АРСЕНАЛ - 0:3 (0:2)


21 август

ЛИДС - ЧЕЛСИ - 3:0 (2:0) 

ВЕСТ ХЭМ - БРАЙТОН - 0:2 (0:1) 

НЬЮКАСЛ - МАНЧЕСТЕР СИТИ - 3:3 (2:1) 


22 август, душанба
«МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД» — «ЛИВЕРПУЛЬ» 2:1 (1:0)
Голлар: 1:0 – 16 Санчо, 2:0 – 53 Рэшфорд, 2:1 – 81 Салоҳ.
«Манчестер Юнайтед»: Де Хеа, Диогу Далот (Уан-Биссака, 86), Варан, Мартинес, Маласиа, Эриксен (ван де Бек, 86), Бруну Фернандеш, Мактоминей, Рэшфорд (Роналду, 86), Санчо (Фред, 71), Эланга (Марсьяль, 46).
«Ливерпуль»: Алиссон, Александер-Арнольд, ван Дейк, Гомес, Робертсон (Цимикас, 85), Милнер (Карвалью, 73), Ҳендерсон (Фабиньо, 59), Эллиотт, Фирмино, Салоҳ, Диас.
Огоҳлантиришлар: Александер-Арнольд (24), Варан (27), Диогу Далот (45), Бруну Фернандеш (74).

ТЎПУРАРЛАР:

Родриго (Лидс) - 4та

Заа (Кристал Пэлас) - 3та

Митрович (Фулхэм) - 3та...

4-ТУР
27 август (шанба)

16:30    Саутгемптон - МЮ

19:00    Брентфорд - Эвертон

19:00    Брайтон - Лидс

19:00    Челси - Лестер

19:00    Ливерпуль - Борнмут

19:00    Манчестер Сити - Кристал Пэлас

21:30    Арсенал - Фулхэм

28 август (якшанба)

18:00    Астон Вилла - Вест Хэм

18:00    Вулверхэмптон - Ньюкасл

20:30    Ноттингем Форест -  Тоттенхэм