ОФК Элит ЧЛ, 5-тур: «Пахтакор» сафарда «Истиқлол»дан очко олди, Саудияликлар ҳам...
Хабарингиз бор, кеча Дубайда Элит ЧЛ 5-тури доирасида "Пахтакор"имиз Эроннинг "Истиқлоли"га қарши майдонга тушди.
«Тоттенхэм» етакчиларидан бири ва АПЛ-2021/2022нинг энг яхши тўпурари Сон Хюн Мин ниҳоят, «уйқу»дан турди.
Жорий мавсум ҳали гол урмаган Ж.Корея термаси вакили «Лестер»га қарши ўйин (6:2)да захирадан майдонга тушиб, қандайдир 14 дақиқа ичида «хет-трик» расмийлаштириб қўя қолди. Шу билан корейс футболчисининг АПЛдаги «хет-трик»лари сони 3тага етди ва у бу борада Криштиану Роналду билан тенглашди. Етакчи Серхио Агуэро ҳисобида эса 12та «хет-трик» бор.
*** «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне АПЛдаги самарали узатмалари сонини 92тага етказди ва афсонавий Стивен Жеррард натижасини такрорлади. Фарқи шуки, бельгиялик футболчи бунинг учун 217та ўйинда иштирок этган бўлса, «Ливерпуль» фахри 504та учрашув сафрлаган.
*** Эрлинг Холанд («Манчестер Сити») қаторасига 7та расмий ўйинда гол урди. Умуман, норвегиялик футболчи 2020 йилнинг январь ойида Дортмунд «Боруссия»си сафига қўшилганидан буён 99та ўйинда рақиблар дарвозасини 100 марта нишонга олди. Холанд шунингдек, АПЛ тарихида қаторасига 4та сафар ўйинида гол урган биринчи футболчига айланди.
*** «Тоттенхэм» АПЛнинг 7та ўйинида 17 очко ишлади. «Шпорлар» мавсум-2016/2017дан буён чемпионатда бундай яхши старт қайд қайд этишмаганди.
*** «Тоттенхэм» ҳужумчиси Гарри Кейн «Лестер» дарвозасини 20-марта нишонга олди. У фаолияти давомида бошқа бирор рақиб дарвозасига бунча кўп гол урган эмас.
*** Сон Хюн Мин («Тоттенхэм») АПЛда захирада майдонга тушиб, «хет-трик» қайд этган 7-футболчи бўлди. Олдин Оле-Гуннар Сульшер (1999 йил), Жимми Флойд Хассельбайнк (2004 йил), Роберт Эрншоу (2005 йил), Эммануэль Адебайор (2008 йил), Ромелу Лукаку (2013 йил) ва Стивен Нейсмит (2015 йил) шундай натижага эришишганди.
*** «Лестер» АПЛнинг 7та ўйинида 22та гол қўйиб юборди - бу чемпионат антирекорди. Мавсум-1965/1966нинг дастлабки 7та ўйинида «Вест Хэм» ҳам шунча гол қабул қилганди.
*** Итан Нванери («Арсенал») АПЛ тарихида майдонга тушган энг ёш футболчига айланди. «Брентфорд» билан ўйин (3:0)нинг 90+2-дақиқасида захирадан тушган 15 ёшу 181 кунлик ярим ҳимоячи Харви Эллиотт (16 ёшу 30 кунлигида майдонга тушганди) рекордини янгилади.
16 сентябрь
НОТТИНГЕМ ФОРЕСТ - ФУЛХЭМ - 2:3 (1:0)
Ноттингем. 28654 томошабин.
Голлар: Авонийи (11), О`Брайен (77) - Адарабиойо (54), Пальинья (57), Рид (60).
АСТОН ВИЛЛА - САУТГЕМПТОН - 1:0 (1:0)
Бирмингем. 40758 томошабин.
Гол: Рэмзи (41).
Астон Вилла: Мартинес, Янг, Мингз, Конса, Динь, Коутиньо (Ингз, 84), Макгинн, Камара (Дуглас Луис, 44), Рэмзи (Дендонкер, 67), Уоткинс, Бэйли (Буэндиа, 67).
17 сентябрь
ВУЛВЕРХЭМПТОН - МАНЧЕСТЕР СИТИ - 0:3 (0:2)
Вулверхэмптон. 31578 томошабин.
Голлар: Грилиш (1), Холанд (16), Фоден (69).
Манчестер Сити: Эдерсон, Стоунз, Рубен Диаш, Аканжи, Жоау Канселу, де Брюйне (Гюндоган, 72), Бернарду Сильва (Альварес, 71), Родри (Серхио Гомес, 81), Грилиш (Палмер, 77), Фоден (Маҳрез, 72), Холанд.
Четлатиш: Коллинз (33, В.).
НЬЮКАСЛ - БОРНМУТ - 1:1 (0:0)
Ньюкасл. 52238 томошабин.
Голлар: Исак (67-пен.) - Биллинг (62).
ТОТТЕНХЭМ - ЛЕСТЕР - 6:2 (2:2)
Лондон. 61450 томошабин.
Голлар: Кейн (8), Дайер (21), Бентанкур (47), Сон Хюн Мин (73, 84, 86) - Тилеменс (6-пен.), Мэддисон (41).
Тоттенхэм: Льорис, Дайер, Лангле, Санчес (Ромеро, 59), Перишич (Эмерсон, 55), Сессеньон, Хейбьерг, Бентанкур, Кулушевски (Биссума, 70), Кейн, Ришарлисон (Сон Хюн Мин, 59).
18 сентябрь
БРЕНТФОРД - АРСЕНАЛ - 0:3 (0:2)
Брентфорд. 35000 томошабин.
Голлар: Салиба (17), Габриэль Жезус (28), Фабиу Виейра (49).
Арсенал: Рэмсдейл, Уайт (Томиясу, 86), Габриэль, Салиба, Тирни, Жака, Парти (Локонга, 78), Фабиу Виейра (Нванери, 90+2), Сака (Маркиньос, 90), Габриэль Жезус, Мартинелли (Нкетиа, 78).
ЭВЕРТОН - ВЕСТ ХЭМ - 1:0 (0:0)
Ливерпуль. 39298 томошабин.
Гол: Мопе (53).
ЧЕЛСИ - ЛИВЕРПУЛЬ, МЮ - ЛИДС, БРАЙТОН - КРИСТАЛ ПЭЛАС ўйинлари қолдирилди.
Турнир жадвали | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
ТЎПУРАРЛАР:
Холанд (Манчестер Сити) - 11та
Кейн (Тоттенхэм) - 6та
Митрович (Фулхэм) - 6та...
9-ТУР
1 октябрь (шанба)
16:30 Арсенал - Тоттенхэм
19:00 Борнмут - Брентфорд
19:00 Кристал Пэлас - Челси
19:00 Фулхэм - Ньюкасл
19:00 Ливерпуль - Брайтон
19:00 Саутгемптон - Эвертон
21:30 Вест Хэм - Вулверхэмптон
2 октябрь (якшанба)
18:00 Манчестер Сити - МЮ
20:30 Лидс - Астон Вилла
3 октябрь (душанба)
23:55 Лестер - Ноттингем Форест
«Арсенал» - «Тоттенхэм» ўйини 1 октябрь куни Англияда темирйўлчилар иш ташлашни режалаштираётганлари туфайли қолдирилиши мумкин. Олдинроқ «Брайтон» - «Кристал Пэлас» ўйини шу муаммо ортидан бошқа кунга кўчирилганди.
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Хабарингиз бор, кеча Дубайда Элит ЧЛ 5-тури доирасида "Пахтакор"имиз Эроннинг "Истиқлоли"га қарши майдонга тушди.
«Ростов» 2020 йилдан буён ЦСКАни илк марта енгди.
«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду футбол тарихида 200та жамоа дарвозасини нишонга олган биринчи футболчи бўлди. Умуман, португалияликнинг профессионал фаолиятидаги жами голлари сони 911тага етди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789