Ҳар тўртинчи мухлиснинг фикрича, меҳмондаги ўйинлар тақвимини яхшилаш қонун чиқарувчиларнинг эътибор қаратадиган асосий нарса бўлиши керак.
Мухлислар хоҳлаган ўзгаришлар (ТОП-20):
1. Барча жамоаларда иш ҳақи чегарасини белгилаш;
2. Сафар учрашувларига борадиган мухлисларга клублар томонидан кўмак;
3. Стадионларда тик туриб ўйин кўриш учун мўлжалланган жойлар;
4. Сафар ўйинларини яхшироқ режалаштириш (уйга қайтиш нуқтаи назаридан);
5. «VAR»ни бекор қилиш;
6. Мураббийларга ўйинлар давомида ҳакам қарорларига эътироз билдиришларига рухсат бериш (шундан кейин видеотакрорлардан фойдаланиш);
7. Чет элликларга инглиз клубларига эгалик қилишни тақиқлаш;
8. Стадионларга спиртли ичимликларни олиб киришга рухсат бериш;
9. Танаффусларда чирлидер-шоу;
10. «Юлдузлар ўйини»ни ташкил этиш;
11. Ўйин давомида реклама тахталарида кулгили футбол мемлари ва твитларини кўрсатиш;
12. Офсайдлардан воз кечиш;
13. Оддий одамларга майдонга тушиш имкониятини бериш (танаффус вақтида);
14. Танаффусда «Супербоул» услубидаги мусиқий чиқишлар;
15. Ўйиндан кейин фейерверк амалга ошириш;
16. Мухлисларга онлайн овоз бериш орқали ўзгартиришлар қилишга имкон яратиш;
17. Ўйиндан олдин пенальтилар ижро қилиш;
18. Самарадорликни ошириш учун дарвоза ўлчамини катталаштириш;
19. Учрашувнинг охирги 10 дақиқасида бир нечта тўп билан ўйнаш;
20. Ясама либосларда тематик ўйинлар уюштириш.