Холанд бу совринни 3-бор қўлга киритди. «Манчестер Сити» форвардига Премьер-лига сайтида кўпчилик мухлислар овоз берди. Норвегиялик 24 ёшли футболчи ўтган ойда 3та ўйинда 7та гол урди. У «Ипсвич» (4:1) ва «Вест Хэм»га (3:1) қарши ўйинларда кетма-кет иккита хет-трик қайд этди, «Челси»га (2:0) ҳам гол урди. Холанд 1994/95 йилги мавсумдан сўнг Англияда дастлабки учта турда икки бор хет-трик қайд этган биринчи футболчи бўлди.
31 ёшли мутахассис Хюрцелерга келсак, унинг қўл остидаги «Брайтон» дастлабки 3та турда 7 очко тўплади. Хусусан, «Манчестер Юнайтед»ни (2:1) мағлуб этиб, Лондонда «Арсенал» (1:1) билан дуранг ўйнашга эришди. Германиялик мураббий «Брайтон»га шу йил ёзда келди. У ўтган мавсумда «Санкт-Паули»ни бошқариб, жамоани Бундеслигага олиб чиққан.