АҚШ ЖЧдан четлатилиши мумкин

АҚШ ЖЧдан четлатилиши мумкин

Эрон АҚШ терма жамоасини 10 ўйинга дисквалификация қилишни талаб қилди.

The Guardian хабарига кўра, Эрон футбол федерацияси ФИФА ахлоқ қўмитасига шикоят юбориб, унда Америка терма жамоасини Эронни камситгани учун дисквалификация қилишни талаб қилган. «ФИФА қоидаларига кўра, мамлакат шаъни ёки яхлитлигини камситувчи ҳар қандай шахс ёки гуруҳ камида 10 та ўйинга ёки маълум муддатга дисквалификация қилиниши керак», - дейилади шикоятда. АҚШ терма жамоасининг ижтимоий тармоқларида ЖЧ-2022 гуруҳ босқичининг икки туридан сўнг «В» гуруҳи жадвали пайдо бўлди. Шу билан бирга, Эрон байроғида Ислом Республикасининг герби йўқ - фақат яшил, оқ ва қизил чизиқлар мавжуд эди. АҚШ жамоаси бундай байроқ тасвирини «асосий инсон ҳуқуқлари учун курашаётган аёллар»ни қўллаб-қувватлаш учун жойлаштиргани билан изоҳлади. ФИФА бу борада изоҳ беришдан бош тортди, бироқ ташкилотга яқин манбаларнинг айтишича, АҚШга тақиқ қўйилмаслиги эҳтимолдан йироқ эмас. 2022 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 3-турида АҚШ ва Эрон терма жамоалари тўқнаш келишади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.