Бу ҳақда Footmercato нашри хабар тарқатди.
Манбага кўра, саудияликлар бразилиялик юлдузнинг “Ал-Ҳилол”га кўчиб ўтишини истаяпти. Улар Винисиусга жуда йирик спорт лойиҳасини таклиф қилмоқчи.
Шайхлар футболчининг ўзига ҳали жаҳон футболида бирорта ўйинчига берилмаган жуда катта миқдордаги маош кўзда тутилган тўрт йиллик шартномани берган.
Айрим манбаларга кўра, аввалроқ, Винисиус Жуниор Саудия Арабистонига 2026 йилнинг ёзида ўтиши мумкинлигини келтирилган. Бироқ, машҳур ҳужумчи бу йил “Олтин тўп”ни қўлга кирита олмаганидан кейин Мадриддан кетиш вариантини ҳам кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.