Аргентинада тартибсизлик

Аргентинада тартибсизлик

Аргентина чемпионатининг «Химнасия Эсгрима» ҳамда «Бока Хуниорс» клублари ўртасидаги учрашуви стадион яқинидаги тартибсизликлар туфайли тўхтатилди.

Учрашув бошидаёқ тўхтатилди, чунки майдонга кўздан ёш оқизувчи газ отилиб, полиция зўравон мухлисларни тарқатиб юборишга киришди. Трибунада ўтирган мухлислар нафас олиш муаммоларини бартараф этиш учун майдонга югуришларига тўғри келди. Tyc Sport журналистларининг хабар беришича, ҳодиса оқибатида 57 ёшли мухлис вафот этган. Унга юрак хуружи ташхиси қўйилган. «Бока Хуниорс» матбуот хизмати қайғули хабарни тасдиқлади: «Клуб мотам тутмоқда. Жамоамиз мухлиси Сезар Регейронинг вафотидан афсусдамиз. У стадион ташқарисидаги ҳодисада вафот этди. Оила ва яқинларга чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Биз бундай хатти-ҳаракатларни қоралаймиз».

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.