«Арсенал», сени ЧЛ кутмоқда!

«Арсенал», сени ЧЛ кутмоқда!

Микель Артета бошқарувидаги «Арсенал»нинг АПЛ мавсумига дадил киришгани жамоа мухлисларини тўлқинлантириб юборгани тайин.

Зеро, улар чемпионликни соғинишган, ЧЛ ўйинларини роса қўмсашган. Ҳа, ҳозирги ҳолатда «канонирлар»нинг АПЛ олтин медалига чинакамига чанг солишлари қийин масала, лекин лоақал ЧЛ ҳудудини кўзлашлари шарт. Лондонлик фанатлар (албатта, «Арсенал»ники) талаби ҳам шу.

Мана, «Арсенал» АПЛ-2022|2023нинг дастлабки 2та турида «Кристалл Пэлас» ва «Лестер»ни доғда қолдириб, 6 очко олди. Бундай стартдан сўнг ҳамма яна эски мавзуга ёпишди - Лондон клубининг охирги чемпионликдан кейинги натижалари. Ҳа, «Арсенал» буюк Арсен Венгер билан 2003Ғ2004 йиллар мавсумида тахтга кўтарилгани бўйича чемпионлик масаласида сукут сақламоқда. Боз устига, жамоа охирги 5 мавсумда ЧЛ йўлланмасини ҳам ютолмади. «Канонирлар» бу сафар қора анъаналардан лоақал биттасига барҳам бера олишадими? Барчасини вақт ва ўйинлар кўрсатади, албатта. 

«АРСЕНАЛ» 2004 ЙИЛДАН БУЁН АПЛда 

1-ўрин: 1 марта

2-ўрин: 2 марта 

3-ўрин: 4 марта

4-ўрин: 6 марта 

5-ўрин: 3 марта 

6-ўрин: 1 марта

7-ўрин: - 

8-ўрин: 2 марта
***
Агар вақтни 12 ой орқага қайтарсак, «Арсенал»нинг Премьер-Лига тарихидаги энг ёмон стартига гувоҳ бўламиз. Ҳозир эса клуб 2004 йилдан буён илк марта мавсум бошида қаторасига 3 та ўйинда ғалаба қозониб, пешқадамлик қилмоқда. 
Шанба куни «канонирлар» «Борнмут»ни 3:0 ҳисобида енгиб, 6 йил ичида биринчи марта турнир жадвалининг энг юқори поғонасига кўтарилди ва бу мавсумда ҳали очко йўқотмаган ягона клубга айланди. 
«Учта ўйин, учта ғалаба, тўққизта гол урилган, иккита гол ўтказиб юборилган – ажойиб бурилиш», деб ёзди GOAL.