Асенсио «Барса»га ўтадими?...

Асенсио «Барса»га ўтадими?...

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Марко Асенсио «Барселона»га ўтиш ҳақида ўйлаб кўришга тайёр.

Sport.es нашри хабарига кўра, Асенсионинг «Реал»даги келажаги сўроқ остида. Унинг шартномаси 2022/2023 йилги мавсум охирида якунига етади. Ярим ҳимоячи «Реал»нинг олдинги иккита ўйинини ўтказиб юборган. Испания чемпионати доирасидаги «Бетис» билан ўйинда (0:0) бош мураббий Карло Анчелотти футболчига 30 дақиқадан кўпроқ вақт мобайнида чигал-ёзди машғулоти учун имкон берди, лекин майдонга ташламади, бу эса футболчининг норозилигига сабаб бўлди. «Барселона» вазиятни кузатиб бормоқда ва Маркони қўлга киритишга уриниб кўриши мумкин, футболчининг ўзи эса бу таклифни кўриб чиқишга тайёр. Ярим ҳимоячига «Барселона»дан ташқари «Милан» ва Лондоннинг «Арсенал» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.