Асосий номзод Луис Энрике!

Асосий номзод Луис Энрике!

Испаниялик мураббий Луис Энрике Бразилия терма жамоасини бошқариши мумкин.

Diario Sport нашрининг хабарига кўра, Бразилия футбол конфедерацияси Титенинг ўрнига муносиб номзод қидириш ишлари билан банд. Энрике ушбу вазифа учун энг муносиб номзод сифатида кўрилмоқда. Жозе Моуриньо ва Карло Анчелоттидан кўра, испаниялик мутахассис билан келишувга эришиш осонроқ деб ҳисобламоқда CBF. Бразилия дастлаб Пеп Гвардиолага таклиф юбормоқчи эди, бироқ Пеп «Манчестер Сити»ни тарк этиш истагида эмас. Конфедерация Луиснинг Испания терма жамоаси ва «Барселона»даги муваффақиятига юқори баҳо бермоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.