Атиги 16 ёшда миллион-миллион...

Атиги 16 ёшда миллион-миллион...

16 ёшли Ламин Ямал - бугун жаҳон футболининг бош ёш юлдузчаси.

Бунга шубҳа йўқ. Ахир «Барселона»нинг янги жавоҳири Испания миллий жамоасида ҳам рекордларни бир уринишда қулатишни бошлади. Лекин испан футболида чақнаётган вундеркинд 16 ёшдаёқ юқори савияда ўйнашга тушган биринчи йигит эмас. Яъни унгача ҳам баъзи ўсмирлар бу ёшда катта парвозга чиқишган. Қизиқ, бутун футбол тарихида энг қимматбаҳо 16 ёшли вундеркиндлар рейтингининг олд қаторлари кимларга тегишли?

5-ўрин. 16 ёшли Эдуард Камавинганинг трансфер баҳоси 2019|2020 йиллар мавсумида 20 млн. еврони ташкил этганди. «Реал»нинг истиқболи баланд ярим ҳимоячиси ўшанда камтарин «Ренн» сафида ўйнарди.

4-ўрин. Франция чемпионатининг яна бир кашфиёти - Райан Шерки. «Лион» бағридан отилиб чиққан ҳужумчи мавсум-2019|2020ни 20 млн. еврога тенг трансфер ёрлиғи билан бошлаганди.

3-ўрин. «Палмейрас» ҳужумчиси Эндрик. Ўтган мавсум бразилиялик иқтидорнинг трансфери 20 млн. еврога баҳоланди. Айтганча, у келаси ёзда «Реал» сафига қўшилади.

2-ўрин. Ансу Фатининг трансфер баҳоси мавсум-2019|2020 давомида 25 млн. еврога кўтарилди. Ўшанда у «Барселона» таркибига ёриб кирганди. Ҳозир эса вингер «Брайтон»да ижара муддатини ўтамоқда.

1-ўрин. 16 ёшлилар рейтингининг мутлақ лидери - Ламин Ямал. Ҳам «Барселона», ҳам Испания миллий жамоасида бирданига ўзини кўртата бошлаган вундеркинд­нинг трансфер баҳоси қисқа вақт­да 50 млн. еврога етди.