Ауар Жазоирни танлади

Ауар Жазоирни танлади

«Лион» ярим ҳимоячиси Ҳуссам Ауар Жазоир миллий жамоасида ўйнашга қарор қилди.

24 ёшли футболчи «инстаграм» саҳифасига мағрибликлар либосидаги суратни жойлаштирди ва «Яшасин Жазоир» деб ёзди. Ауар Лионда жазоирлик мигрантлар оиласида туғилган. У Франция ёшлар жамоасида ўйнаган, шунингдек, 2020 йилда катталар жамоасида 1та ўртоқлик баҳсида майдонга тушган. Ярим ҳимоячи бу мавсум Лига 1да 10та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди ва яна 1та голга ассистентлик қилди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.