«Кадис» клуби вакиллари жамоанинг собиқ футболчиси Махико Гонсалес шарафига ташкил этилган тадбирларда қатнашиш учун Сальвадор мамлакатига отланган эди. «Кадис» клуби президенти Мануэль Вискайнонинг маълум қилишича, самолёт парвозни бошлаганидан 10 дақиқа ўтиб, двигатель ишдан чиққан. Бунинг оқибатида борт капитани самолётни Севилья аэропортига шошилинч тарзда қўндирган. «Ҳаммамиз ўламиз, деб ўйлагандик», - деди «Кадис» футболчиси Алекс Фернандес. «Кадис» футболчилари мавсумни 18-поғонада якунлади ва Ла Лигани тарк этишга мажбур бўлди. Энди бу жамоа келаси мавсум Сегундада тўп тепади.