«Аякс»ни Морис Стейн бошқаради

«Аякс»ни Морис Стейн бошқаради

«Аякс» расмий сайти орқали жамоага Морис Стейн бош мураббий этиб тайинланганини эълон қилди.

Томонлар 2026 йилнинг июнига қадар шартнома имзолашди. Мутахассис «Аякс»да феврал ойидан бери жамоани бошқариб келган Жон Хейтингани алмаштирди. Стейн 2022 йилнинг апрелидан бери Роттердамнинг «Спарта» клубида фаолият юритиб келаётганди. Унинг қўл остида жамоа 2022/2023 йилги мавсум Нидерландия чемпионатида 6-ўринни эгаллаб, Конференция Лигаси йўлланмаси учун плей-офф финалида «Твенте»га имкониятни бой берди. Бунгача 49 ёшли мутахассис «Бреда», «Венло» ва «Ден Хааг» клубларини бошқарган. «Аякс» ўтган мавсумни миллий чемпионатда 3-ўринда якунлади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.