Азар кутилганидан тез соғайди

Азар кутилганидан тез соғайди

«Реал» ярим ҳимоячиси Эден Азар машғулотларга қайтди.

Шунингдек, у Мадрид клуби мураббийлар штабини ҳам ҳайратда қолдирди.

Бельгиялик футболчи 20 март куни операция бўлганидан кейин сафдан чиққан эди. Футболчи аллақачон машғулотларга қайтган ва испан ОАВларининг ёзишича, мураббийлар штаби бундан жуда ҳам ҳайратда қолган. Манбага кўра, Азар Ла Лиганинг сўнгги турлари доирасидаги «Кадис»га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.

Маълумот ўрнида, жорий мавсумда футболчи Ла Лигада 17та ўйин ўтказиб, битта голли узатмани амалга оширган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.