«БАЙЕР» АЛЕИШ ГАРСИЯГА ҚИЗИҚМОҚДА

«БАЙЕР» АЛЕИШ ГАРСИЯГА ҚИЗИҚМОҚДА

Ушбу мавсум ҳали мағлубиятга учрамаган «Байер» ёзги трансферлар ойнасида битта ярим ҳимоячи билан шартнома имзолашни мақсад қилган.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, «Жирона» аъзоси Алеиш Гарсия леверкузенликлар радарига тушган, лекин ҳали расмий таклиф билан чиқилмади. Уни «Барселона» ҳам қишда ўз таркибига қўшиб олмоқчи бўлганди. Гарсия «Манчестер Сити» академиясидан чиққан бўлиб, 2021 йилда эркин агент сифатида каталонияликлар сафига келиб қўшилган. Шундан кейин у жамоанинг асосий футболчиларидан бирига айланиб олди ва жорий мавсум клуб таркибида 36та учрашувда майдонга тушиб, 9та голда иштирок этди. Қайд этиш жоиз, Алеиш Испания терма жамоасидан ҳам чақирув олишга муваффақ бўлди. Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли хавбекнинг «Жирона» билан тузган шартномаси 2026 йилгача амал қилади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.