БАНКНОТГА КИМ МУНОСИБРОҚ: ЛЕОМИ ЁКИ ДИЕГО?

БАНКНОТГА КИМ МУНОСИБРОҚ: ЛЕОМИ ЁКИ ДИЕГО?

Аргентинада Лионель Месси ёки Диего Марадона тасвири туширилган 10 минг песолик банкнот муомалага чиқарилиши мумкин.

Бу ҳақда мамлакат миллий банки президенти Сильвина Батакис сўз очди: «Аргентиналиклар қалбидан жой олган футболчи тасвири банкнотда муҳрланиши мумкин. Шахсан ўзим 10 минглик купюрага Лионель Месси сурати туширилишини истардим. Бу масала муҳокамада. Ёшлар Месси номзодини ёқлашмоқда. Лекин миллий купюрада Диего Марадона тасвирини кўришга илҳақ инсонлар ҳам етарли. +исқаси, ҳозир икки томон ўртасида кучли тортишув кетмоқда».