Барриосга "Женоа" қизиқиш билдирмоқда

Барриосга "Женоа" қизиқиш билдирмоқда

Вилмар Барриос фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин.

Журналист Жанлука Ди Марсио хабарига кўра, "Женоа" "Зенит"нинг 29 ёшли ярим ҳимоячисини трансферга қизиқтирмоқда.

Шунингдек, “Б” сериядан бир йил ўтиб “А” серияга қайтган генуяликлар "Майнц" ҳимоячиси Аарон Мартин билан музокара олиб боришди.

Жорий мавсумда Барриос РПЛда 28та ўйинда майдонга тушди ва 2та голли узатмани амалга оширди.