«Барса» Аззединни мўлжаллаяпти

«Барса» Аззединни мўлжаллаяпти

«Барселона» клуби қишки трансфер ойнасида Марокаш миллий жамоаси аъзоси Аззедин Унаини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Mundo Deportivo хабарига кўра, Каталония клуби январда ярим ҳимоя марказини кучайтиришни мақсад қилган. Хави «Манчестер Сити» аъзолари Бернарду Силва ёки Илкай Гюндогандан бирини таклиф этишни сўраган, аммо клуб раҳбарияти бундай трансфер учун маблағ топилмаслигини билдирган. Шу сабабли клуб президенти Лапорта ва Хави Марокаш миллий жамоасининг 22 ёшли ярим ҳимоячисига таклиф билан чиқишни режалаштирган. Франциянинг «Анжер» клуби «Барса» таклифини рад этмаслиги кутилмоқда. Маълумот учун, Аззедин ЖЧ-2022да 5 ўйиндан майдонга тушган бўлса, «Анжер» сафида жорий мавсум 14та баҳсда тўп сурган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.