«Барса» бунга мажбур...

«Барса» бунга мажбур...

«Барселона» хўжайинлари клубни молиявий аҳволини барқарорлаштириш учун ёзда бир неча футболчиларни сотиб юбориш бўйича бир тўхтамга келди.

Таниқли журналист Херард Ромеро каталонияликлар мавсум якунланганидан кейин трансферлардан 100 миллион евро ишлаб олишни режалаштираётгани ҳақида ёзди. Маълумотларга кўра, «Барселона» ўз тарбияланувчиси Ансу Фатини «Манчестер Юнайтед»га трансфер қилишга тайёрланмоқда. 20 ёшли футболчининг ўзи Каталонияда қолишни истаётгани инобатга олинмаяпти. Шунингдек, ёзда марказий ҳимоячи Андреас Кристенсен, ҳужумкор футболчилардан Рафинья Диас ва Ферран Торрес бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилади. «Барселона» Лионель Мессини ортга қайтариш учун маошлар фондини қисқартириш мақсадида бир неча футболчиси билан хайрлашишга қарор қилган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.