«Барса» Эдегорни мўлжаллаяпти

«Барса» Эдегорни мўлжаллаяпти

«Барселона» раҳбарияти клуб тарбияланувчиси Ансу Фатидан қутилиш йўлларини қидирмоқда.

Бош мураббий Хави Эрнандес келаси мавсум ҳам 20 ёшли футболчига бонланғич таркибдан жой кафолатламади. Клуб хўжайини Жоан Лапорта Фатини бошқа футболчига алмаштириш вариантини маъқуллаяпти. Каталонияликлар «Реал» тарбиялаган, лекин мадридликлар сафида ўйнаб кета олмаган Мартин Эдегорни кўзлаяпти. Айни пайтда норвегиялик ярим ҳимоячи «Арсенал» сардори ва етакчиси ҳисобланади. «Барселона» лондонликларга Фатини Эдегорга алиштиришни таклиф қилмоқчи. Фати икки маротаба оғир жароҳат олганидан кейин аввалги даражасига кўтарила олмади. Унинг трансфер суммаси бир неча баравар арзонлаб, бугунги кунда 35-40 миллион еврони  ташкил қилмоқда. Эдегор эса аксинча,  ўйини очилиб кетгани боис, бугунги кунда 24 ёшли футболчини олмоқчи бўлаётган клублар 80 миллион евро тўлаши керак.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.