«Барса» ниҳоят, қутулди...

«Барса» ниҳоят, қутулди...

«Барселона» ниҳоят, ўз тарихидаги энг омадсиз трансферлардан бири мавзусини ёпти батамом.

Жамоа раҳбарияти бразилиялик қимматбаҳо Филиппе Коутиньо ҳуқуқини «Астон Вилла»га сотди. Атиги 20 миллион еврога! Ваҳоланки, каталонияликлар бразилиялик учун «Ливерпул»га нақ 135 миллион евро тўлашганди. Хуллас, клуб бу трансфердан 135 «лимон» зарар кўрди. «Барса»га қоладигани - бразилияликнинг 25та голи ва 14та самарали узатмаси. Унинг «Бавария» сафидаги ижара муддатида ЧЛ доирасидаги ўйинда «Барселона» дарвозасини икки бора ишғол қилиб, шармандали ҳисоб (2:8) юзага келишига катта ҳисса қўшгани эса аламли эсдалик...

Филиппе Коутиньо шу йил январда ижара келишуви асосида «Астон Вилла» сафига қўшилган эди. Бразилиялик 29 ёшли футболчи ортда қолган вақтда АПЛнинг 16та ўйинида қатнашиб, 4та гол ва 3та самарали узатма муаллифига айланди. 

Коутиньо 2018 йилнинг қишида 135 миллион евро эвазига «Ливерпуль»дан «Барселона»га ўтган эди. У шунча вақт давомида «кўк-анорранглилар» сафида 106 та ўйин ўтказиб, 25 та гол ва 14 та голга ассистентлик қилган.