«Барса»да қўшалоқ рекорд!

«Барса»да қўшалоқ рекорд!

«Барселона» якшанба куни Испания чемпионатининг 22-тури доирасида «Кадис» билан тўқнаш келиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

«Кўк-анорранглилар» жорий мавсумда Ла лигада ўтказилган 22та учрашувдан бор-йўғи 5тасида ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбориб, 17тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Шу тариқа, «Барса» «қуруқ ўйин» бўйича Испания чемпионати рекордини янгилади. Бу борада рекорд «Депортиво»га тегишли бўлиб, жамоа мавсум-1993/94да 16та ўйинда ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормаганди.

Бундан ташқари, Хави жамоаси жорий мавсумда дастлабки 22та баҳсда ўз дарвозасидан 7та тўп олиб чиқишган: 3 марта - «Реал Мадрид», 1тадан - «Реал Сосьедад», «Осасуна», «Эспаньол» ҳамда «Бетис»дан. Илк 22 турда ўтказилган гол бўйича шу пайтгача рекорд 9та эди. Бундай кўрсаткични «Барселона» (мавсум-1986/87), «Депортиво» (1993/94) ва «Атлетико» (2017/18) қайд этган эди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.