«Барселона» Мартинес сафдан чиққанини маълум қилди

«Барселона» Мартинес сафдан чиққанини маълум қилди

Иниго Мартинес жароҳати сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди.

«Барселона» матбуот хизматининг хабар беришича, ҳимоячига ўнг соннинг орқа қисми шикастланиши ташхиси қўйилган. Тикланиш муддати аниқланмаган.

Mundo Deportivo ёзишича, жароҳатнинг хусусиятини инобатга олганда 32 ёшли футболчи тахминан 3 ҳафтани ўтказиб юборади.

«Атлетик»дан келиб қўшилган Мартинес бу мавсумда Ла Лигада 8та ўйин ўтказди.