"Барселона" Гави ва Педрига ишонмоқда. Араухо билан эса... 

"Барселона" Гави ва Педрига ишонмоқда.  Араухо билан эса... 

"Барселона" ярим ҳимоячилар Гави ва Педрининг клуб билан 2026 йилнинг ёзида тугайдиган шартномаларини узайтиришига ишонч билдирмоқда. Марказий ҳимоячи Роналд Араухо билан меҳнат шартномасини узайтириш бўйича музокаралар қийинроқ тусда давом этмоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда.

 Манбага кўра, Гави ва Педри шартномани қайта имзолаш истагини билдирган бўлсада, Араухо бир неча ой олдин Каталония клубидан тушган таклифга ҳалигача жавоб бермаган. 

 Бироқ икки томон вакиллари келаси ҳафта учрашув ўтказишни режалаштирмоқда. “Кўк анорранглилар” мутасаддилари футболчидан ижобий жавоб кутмоқда. 

Маълумот учун, Гави ва Педри сингари Араухонинг «Барселона» билан шартномаси ҳам 2026 йилнинг ёзида якунига этади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.