Манбага кўра, Леао бош мураббий Пауло Фонсека қўл остида “Милан”даги етакчилик мавқеини йўқотгани, шу сабаб унинг трансфер қиймати пасайиб бораётганини ёқтирмайди. Бу ҳолат ўз вақтида “кўк анорранглилар” учун фойдалидир. Каталония клуби Леони ёзда сотиб олинадиган ҳужумчилар рўйхатига киритди.
Жорий мавсумда Леау барча мусобақаларда 11 та ўйинда қатнашиб, битта гол ва тўртта голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Трансфермаркт порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 75 миллион еврони ташкил қилади.