“Бавария” Кейнни кўзлаяпти

“Бавария” Кейнни кўзлаяпти

Sky Sports хабарига кўра, “Бавария” клуби қишда “Тоттенхэм” ҳужумчиси Гарри Кейнни сотиб олишга уриниб кўриши мумкин.

Мюнхенликлар 29 ёшли англиялик футболчига узоқ муддатли шартнома ва жорий мавсумда ЧЛни ютиш имкониятини таклиф қилишга тайёр.

Тўғри, “шпорлар” шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган асосий юлдузини қўйиб юбормоқчи эмас.