“Бавария” Жонатан Девидни кузатмоқда

“Бавария” Жонатан Девидни кузатмоқда

Икки мавсумдан бери мюнхенликларни Ҳарри Кейн ўз голлари билан хурсанд қилиб келмоқда. 

Англиянинг футболчининг ёши 30 дан ошганини инобатга олган клуб мутасаддилари унинг ўрнига ёш ҳужумчи топиб қўйишни маъқул кўрди.

“Бавария” ёзда эркин агентга айланадиган Жонатан Дэвидни жамоага олиб келмоқчи. “Лилль” тўпурари ўзига гранд клублар назар солганини яхши билади ва шу боис, Франция клуби билан ҳамкорликни узайтирмади.

Энди январда ҳар қандай клуб Дэвид билан музокара ўтказиши ва дастлабки келишувни имзолаши мумкин.

Жонатаннинг ўзи “Барселона” вариантини маъқул кўряпти. Лекин каталонияликларнинг молиявий имконияти бу трансферга тўсиқ бўлиши эҳтимоли катта.

Дэвид “Лилль” сафида жами 206 та учрашувда қатнашиб, 101  та гол ва 16 та ассист муаллифи бўлган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.