Беларусь чемпионати. 5та гол ҳам ўзбекистонлик ўйинчилар номига ёзилди...

Беларусь чемпионати. 5та гол ҳам ўзбекистонлик ўйинчилар номига ёзилди...

Абдухолиқовда хет-трик, Ҳусановдан супер гол! Ўзбекистонлик футболчилар Беларус чемпионатини “ёндиришда” давом этимоқда.

6-турдан ўрин олган “Неман” - “Энергетик-БГУ” учрашувида меҳмонлар 1:4 ҳисобида зафар қучишди. Эътиборлиси “талабалар”нинг барча голлари ўзбекистонликлар томонидан урилди. Бобур Абдухолиқов уч бор рақиб дарвозасини ишғол этган бўлса, Абдуқодир Ҳусанов эса жарима зарбасидан чиройли голга муаллифлик қилди.

6 турдан сўнг, “Энергетик-БГУ” турнир жадвалида “БАТЕ”дан сўнг, 2-ўринни эгаллаб турибди. Абдихолиқов 8та гол билан тўпурарлик пойгасида яққол етакчилик қилмоқда. Шунингдек, унинг ҳисобида 3та голли узатма ҳам бор.
 

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.