Белоттига Франциядан 3 йиллик таклиф бор

Белоттига Франциядан 3 йиллик таклиф бор

«Монако» клуби ҳужумчи Андреа Белоттини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Footmercato хабарига кўра, клуб 28 ёшли италиялик футболчига 2025 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилишга тайёр. Олдинроқ, Белотти «Торино» билан 2022 йилнинг 30 июнида тугайдиган шартномани узайтирмаслиги ҳақида хабар берилганди. Футболчининг ўзи фаолиятини «Милан»да давом эттиришни хоҳлайди, аммо «россонерилар» клуби билан музокаралар қийин кечмоқда. Белотти ўтган мавсумда «Торино» сафида «А» серияда 22та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.