Бензема «МЮ»га ўтиши мумкин

Бензема «МЮ»га ўтиши мумкин

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Карим Бензема фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттириши мумкин, деб хабар беради El Nacional.

Манбанинг хабарига кўра, 34 ёшли француз учун маъқул вариант Мадрид клуби билан шартномани узайтиришдир. Агар мавсум якунига қадар «Реал» билан янги шартнома имзоланмаса, Бензема «МЮ» билан музокарага тайёр бўлади. Ҳужумчи 2009 йилда «Лион»дан «Реал»га ўтган эди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчини 30 миллион еврога баҳоламоқда. Бензема жорий мавсумда «Реал» сафида 9та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урди ва 1та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.