Бензема: “Винисиус ғалаба қозонишга лойиқ эди".

Бензема: “Винисиус ғалаба қозонишга лойиқ эди".

Мадриднинг “Реал” клуби собиқ ҳужумчиси, ҳозирда Саудиянинг “Ал-Иттиҳод” клубида тўп сураётган Карим Бензема “Олтин тўп”ни топшириш маросими натижалари ҳақида гапирди. Эслатиб ўтамиз, мазкур совринни испаниялик ярим ҳимоячи Родри қўлга киритган бўлса, бразилиялик вингер Винисиус Жуниор иккинчи бўлди.

 “Мен Вини билан гаплашдим, у хафа... бу ҳам нормал ҳолат. У "Олтин тўп"ни қўлга киритишга ҳақли эди. Родрига қарши ҳеч қандай хусуматим йўқ, у яхши ўйинчи... лекин мен уйда телевизорда футбол  кўриб ўтираман ва Родри сизни “Вой!” дейишга мажбур қиладиган ҳеч нарса қилмайди. — деди Бензема Испаниянинг El Chiringuito нашрига берган интервьюсида

 Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи УЭФА Суперкубоги, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати, Англия чемпионати ва Эвро-2024 ғолиби бўлган. 2023/2024 йилги мавсумда Родри клуб даражасидаги барча мусобақаларда 50 та ўйинда қатнашиб, 9 та гол ва 14 та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.