Бериссо истеъфо берди

Бериссо истеъфо берди

Чили терма жамоаси бош мураббийи Эдуардо Бериссо терма жамоа бош мураббийлигидан кетди.

54 ёшли аргентиналик мутахассис ўз қарорини ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Парагвайга қарши ўйиндан сўнг маълум қилди. Ўйин 0:0 ҳисобида дуранг билан якунланди. Эслатиб ўтамиз, Бериссо 2022 йилнинг май ойидан буён Чили терма жамоаси бошқарувчиси лавозимида ишлаб келаётганди. Ушбу мутахассис бошчилигида терма жамоа 16 учрашув ўтказиб, 4та ғалабага эришган, 5 марта дуранг ўйнаган ва 7 марта мағлубият аламини тотиб кўрган. 5та ўйиндан кейин Чили турнир жадвалида 8-ўринда бормоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.