Бир ўйин, икки рекорд

Бир ўйин, икки рекорд

«Барселона» сардори Серхио Бускетс 2 март куни ўтказилган «Эль-класико»даги иштироки билан бирданига 2та кўрсаткич бўйича рекордчига айланди.

 Гап Испания футболидаги бош қарама-қаршиликдаги қатнашув ва унда ғалаба қозониш ҳақида кетмоқда.

* Испания кубоги ярим финалидан ўрин олган «Реал» - «Барселона» ўйини 34 ёшли Серхио Бускетс учун фаолиятидаги 46-«Эль-класико» бўлди. У шу тариқа Серхио Рамос («Реал») ва Лионель Месси- («Барселона»)дан ўзиб кетиб, мутлақ рекордчига айланди. 

* «Сантьяго Бернабеу»даги ўйин «Барселона» фойдасига ҳал бўлди - 1:0. Бу Бускетс учун «Эль-класико» ҳисобидан 22-ғалабадир. «Барса» сардори бу йўналишда «Реал» афсоналаридан бири Франсиско Хенто (21та ғалаба)ни ортга суриб, 1-ўринга чиқди. Ғалабалар сони бўйича 3-ўрин Лионель Месси ва Жерар Пикега тегишли (19та). Айтганча, Бускетсда ҳар икки йўналиш бўйича янада олдинга ўтиб олиш имконияти етарли. Бинобарин, яқин орада яна 2та «Эль-класико» бор - Испания чемпионати ва кубоги (ярим финалнинг жавоб баҳси)да.