Боэ бўйича ҳаракат бошланди...

Боэ бўйича ҳаракат бошланди...

«Бавария» «Галатасарой»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Саша Боэ трансферини расмийлаштириши мумкин.

Мюнхенликлар 23 ёшли франциялик футболчининг трансфери бўйича музокараларни бошлаб юборишди. Манбага кўра, турк клуби футболчини 25 миллион евро эвазига қўйиб юбориши мумкин. Боэ 2021 йилнинг ёзида 1,15 миллион евро эвазига «Ренн»дан «Галатасарой»га ўтган эди. Ўшандан бери у истанбулликлар сафида 83та ўйин ўтказиб, 4та гол урди ва 4та голли узатмани амалга оширди. Жорий мавсумда у 31та ўйинда 2та гол урди. Футболчининг «Галатасарой» билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали Боэни 22 миллион еврога баҳоламоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.