«Бока»га «Ривер Плейт» «ёрдамлашиб юборди»...

«Бока»га «Ривер Плейт» «ёрдамлашиб юборди»...

«Бока Хуниорс» Аргентина чемпиони бўлди.

Суперлиганинг сўнгги турида Буэнос-Айрес жамоаси «Индепендьенте» билан дуранг ўйнади - 2:2. Турнир якунига кўра, «Бока» 27 баҳсда 52 очко жамғариб, 1-ўринни эгаллади. 2-поғонани 50 очко билан «Раcинг» эгаллаган бўлса, «Ривер Плейт» 47 очко билан учинчи бўлди. Ушбу икки жамоа ўртасидаги сўнгги тур ўйинида 2:1 ҳисобида «Ривер» ғалаба қозонди. Беллашувнинг 90-дақиқасида - ҳисоб 1:1 ҳисоб бўлаётганида «Расинг» ярим ҳимоячиси Хонатан Гальван пенальтини голга айлантира олмади - дарвозабон зарбани қайтарди. 95-дақиқада эса «Ривер Плейт» ҳужумчиси Мигель Борха ғалаба тўпини киритди. Агар «Раcинг» пенальтидан фойдаланиб ғалаба қозонганида, турнир жадвалида «Бока»ни ортда қолдириб, чемпион бўларди. Шу тариқа «Бока Хуниорс» 29-бор мамлакат чемпионига айланди. Бу борада рекорд «Ривер Плейт»га тегишли - 36.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.